Фарғона Водийси Аҳолисининг Этник Таркиби Ва Жойлашуви Масаласи Тарихшунослиги (xx Аср - Xxi Аср Бошлари)
Year: 2026
Type: article
Abstract: Мақолада XX асрдан XXI аср бошларига қадар Фарғона водийси аҳолисининг этник таркиби ва жойлашуви масаласининг тарихшуносликда ўрганилиши қиёсий таҳлил қилинган. Аҳоли рўйхатлари, этнографик кузатувлар, картографик ва топонимик материаллардан фойдаланиш хусусиятлари ўзаро қиёсланиб, статистик маълумот билан унинг кейинги илмий талқини ўртасидаги фарқларга эътибор қаратилган. Таҳлил натижасида XX аср давомида статистик ва картографик ёндашувлардан топонимик ҳамда этномаданий таҳлилга ўтиш кузатилгани, XXI аср бошларида эса этнослараро муносабатлар, алоҳида этник жамоалар тарихи ва аввалги илмий хулосаларни қайта баҳолаш масалалари кенгайгани аниқланган.
Author: Маматалиев, Алишер
Language: English
Subfield: Demography
Field: Social Sciences
Domain: Social Sciences
Open Access status: green
OpenAlex ID: W7221889863
FWCI:
Cites:
Cited by:
Related to:
