Work

Сув Омбори Иншоотлари Техник Ҳолатини Сувнинг Агрессивлиги Таъсирида Ўзгаришлари

Year: 2026
Type: article
Abstract: Сув омбори иншоотларининг техник ҳолати сувнинг агрессивлиги таъсирида ўзига хос ўзгаришларга учрайди. Бу ўзгаришлар сув омбори тўғони ва дамбаларини ташкил қилувчи турли тоғ жинслари, шунингдек, бетон, металл иншоотларни коррозияга учраши ва емирилиши кўринишида акс этади. Материалларнинг емирилиши кўпроқ уларни занглаб, уқаланиб кетиши кўринишида намоён бўлади. Иншоотлар ва тоғ жинсларини емирилишига одатда сув таркибидаги кислоталар (карбон кислотаси), ишқорлар (гидрокарбонат иони), эриган тузлар (сульфатлар), фаол газлар (кислород, хлор) сабаб бўлади. Металлдан ясалган иншоотлар сув таркибидаги хлоридлар таъсирида тезроқ занглайди ёки уларнинг ёрилиши рўй беради. Оқибатда мазкур иншоотларнинг ишлаш муддати анчага қисқариши кузатилади. Сув омбори ҳавзаси ва тўғонидан сизиладиган сувлардаги агрессивлик - сувдаги агрессивликни турли кўринишлари мавжуд бўлиб, одатда унинг асосан қуйидаги 5 турига алоҳида эътибор қаратилади: Сувнинг умумий кислотали агрессивлиги; Сувнинг гидрокарбонатли ишқорийлик бўйича агрессивлиги; Сувнинг карбон кислотали агрессивлиги; Сувнинг сульфатли агрессивлиги; Сувнинг магнезиал агрессивлиги. Сувнинг умумий кислотали агрессивлиги - сув таркибидаги водород кўрсаткичи 6 дан кам қийматларда бўлганда намоён бўлади. Умумий кислотали агрессивлик таъсирида бетон таркибидаги кальций карбонатнинг эриши кучаяди. Сувдаги водород кўрсаткичи pH 5 дан кичик, яъни pH
Language: English
Open Access status: green
OpenAlex ID: W7225989741
FWCI:
Cites:
Cited by:
Related to: 10