Профилактика Инспекторининг Вояга Етмаганлар Ўртасида Назоратсизлик Ва Ҳуқуқбузарликлар Профилактикасида Фуқароларнинг Ўзини Ўзи Бошқариш Органлари Ва Нодавлат Нотижорат Ташкилотлари Билан Ўзаро Ҳамкорлигини Такомиллаштириш
Year: 2026
Type: article
Abstract: мазкур мақолада вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимининг ҳуқуқий ва институционал асослари таҳлил қилинган. Тадқиқотда профилактика инспекторининг маҳалла фуқаролар йиғинлари ва но-давлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари, амалиётдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этишнинг устувор йўналишлари ёритилган. Муаллиф томонидан вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий-педагогик реа-билитация ва виктимологик ҳимоя самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.
Author: Исмоил Ибрагимович Ҳимматов
Language: English
Subfield: Law
Field: Social Sciences
Domain: Social Sciences
Open Access status: hybrid
OpenAlex ID: W7226024895
