Киберхавфсизликни Таъминлашда Очиқ Манбалардан Олинган Маълумотлардан Фойдаланишнинг Ҳуқуқий Чегаралари
Year: 2026
Type: article
Abstract: Мақолада киберхавфсизликни таъминлашда интернет ҳамда бошқа очиқ электрон манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий чегаралари тадқиқ этилган. Ахборотнинг омма учун очиқ жойлаштирилганлиги ундан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чекловсиз фойдаланиш мумкинлигини англатмаслиги асослантирилган. Шунингдек, мақолада очиқ манбадан маълумот олишда унинг очиқлиги, маълумотга қонуний кириш, аниқ мақсад билан боғлиқлик, зарур ҳажм билан чекланиш, манба ва мазмунни текшириш ҳамда натижани қайд этиш мезонлари таклиф қилинган. Очиқ манбада аниқланган ахборот, текширилган очиқ маълумот ва процессуал тартибда мустаҳкамланган рақамли далил ўртасидаги фарқ очиб берилган. Суд-тергов амалиётида ягона ёндашувни шакллантириш мақсадида очиқ интернет манбаларидан олинган маълумотларни қайд этиш, текшириш ва улардан фойдаланиш бўйича идоравий услубий тартибни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
Author: Тимур Нурйигитович Бутунбаев
Language: English
Subfield: Law
Field: Social Sciences
Domain: Social Sciences
Open Access status: hybrid
OpenAlex ID: W7230332162
