Қувурларда Босим Ўзгаришининг Сизиб Чиқишлар Ва Гидравлик Ўтиш Жараёнларига Таъсирини Баҳолаш
Year: 2026
Type: article
Abstract: Сув таъминоти тизимларининг ишончли ва самарали фаолияти қувур тармоқларидаги гидравлик режимларнинг барқарорлигига бевосита боғлиқ. Қувурларда босимнинг ўзгариши сувнинг сизиб чиқиши, гидравлик йўқотишлар ва энергия сарфининг ортишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Айниқса, босимнинг кескин ўзгариши натижасида юзага келадиган гидравлик зарба қувурлар ва уларнинг уланиш қисмларига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли босим ва сизиб чиқиш сарфи ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга. Мазкур жараёнларни баҳолашда FAVAD модели қувур деворидаги тирқишлар юзасининг босим таъсирида ўзгаришини ҳисобга олиш имконини беради [1,2]. Гидравлик зарба жараёнларини ўрганиш эса босим тўлқинларининг тарқалиши ва уларнинг қувур тизимига таъсирини аниқлашга хизмат қилади. Ушбу тадқиқотнинг мақсади қувурларда босим ўзгаришининг сизиб чиқиш сарфи ва гидравлик ўтиш жараёнларига таъсирини назарий ҳамда ҳисобий жиҳатдан баҳолашдан иборат.
Language: English
Subfield: Civil and Structural Engineering
Field: Engineering
Domain: Physical Sciences
Open Access status: green
OpenAlex ID: W7235215713
