Рақамли Муҳитда Турдош Ҳуқуқлар Ҳимоясини Таъминлаш Усуллари Ва Воситаларининг Умумий Тавсифи
Year: 2026
Type: article
Abstract: Мақолада рақамли муҳитда ижрочилар, фонограмма ишлаб чиқарувчилар ҳамда эфир ва кабель орқали кўрсатув берувчи ташкилотлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қўлланиладиган усуллар ва воситалар тизимли таҳлил қилинган. Муаллиф «ҳимоя усули» ва «ҳимоя воситаси» тушунчаларини фарқлаш зарурлигини асослаб, рақамли ҳимоя воситаларини технологик-превентив, ахборот-идентификацион, платформа-процедуравий ва юрисдикцион гуруҳларга ажратувчи таснифни таклиф этади. «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг 63–66-моддалари, А.А. Юлдашовнинг илмий қарашлари, Европа Иттифоқи Суди, АҚШ Олий суди амалиёти ҳамда Германия ва Россия Федерацияси қонунчилиги асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Author: Лазизжон Азизжон ўғли БАҲРОМОВ
Language: English
Subfield: Law
Field: Social Sciences
Domain: Social Sciences
Open Access status: hybrid
OpenAlex ID: W7238138826
FWCI:
Cites:
Cited by:
Related to:
