Work

Чиқиндиларни Қайта Ишлаш Корхоналари Ишчиларининг Ёзги Мавсумдаги Овқатланиш Рационини Гигиеник Таҳлили

Year: 2026
Type: article
Study design: Observational Study
Abstract: Резюме. Мақсад: Чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари ишчиларининг ёзги мавсумдаги овқатланиш рационини гигиеник жиҳатдан баҳолаш, физиологик меъёрлардан оғишларни аниқлаш ва профилактик рацион учун илмий асос ишлаб чиқиш. Усуллар: Сурхондарё вилоятидаги чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарида ишлайдиган 186 нафар ишчи ўртасида тадқиқот ўтказилди. Овқатланиш ҳолати 24-соатлик вақт ичида овқатланиш давомийлиги бўйича овқатнинг таркибий нутриентив кўрсаткичлари ва овқатланиш частотаси анкета орқали баҳоланди. Ҳақиқий истеъмол СанҚваН-0007-20 нормативлари билан қиёсланилди. Натижалар: 42 та озиқ-овқат категориясининг таҳлилида оғир турдаги камомадлар аниқланди: сут (меъёрнинг 45% ва 37,5%), товуқ гўшти (43% ва 42%), балиқ (25% ва 28,6%), қуён гўшти (0%), мевалар (70,8% ва 55,6%), қуритилган мевалар (20% ва 25%). Кескин ортиқча истеъмол: йодланган туз (440% ва 320%), маргарин (300% ва 400%), буғдой нон (142,8% ва 131,4%). Ёз мавсумида қовоқ умуман истеъмол қилинмаган (0%). Хулоса: Ёзги мавсумдаги овқатланиш тартиби оқсил ва микронутриент етишмаслиги ҳамда натрий, транс-ёғ ва рефинед углевод ортиқчалиги билан тавсифланади. Бу ҳолат иссиқ иқлим шароитида касбий ташқи муҳит омилларининг таъсири остидаги ишчилар учун айниқса хавфли. Маҳаллий маҳсулотларга асосланган ёзги мавсумга хос профилактик рацион дастури ишлаб чиқилиши зарур. Калит сўзлар: касбий овқатланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ёз мавсуми, гигиеник таҳлил, физиологик меъёр, профилактик рацион, Сурхондарё, касбий саломатлик, СанҚваН-0007-20
Field: Medicine
Open Access status: green
OpenAlex ID: W7168024892
FWCI:
Cites:
Cited by:
Related to: 10