Work

Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «таҳсил Назоир Ал-қуръон» Қўлёзмаларининг Қиёсий Таҳлили

Year: 2026
Type: article
Abstract: Мазкур мақолада Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «Таҳсил назоир ал-Қуръон» асарининг мавжуд қўлёзмалари манбашунослик жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда асарнинг ҳозирги кунгача маълум бўлган икки нусхаси – Искандария (Баладия кутубхонаси, 3585ج/II) ва Қоҳира (Дар ал-кутуб ал-Мисрийя, 19516ب) қўлёзмалари тузилиши, ҳажми, хат тури, котиблари, сақланиш жойи ва тарихий хусусиятлари бўйича батафсил тавсифланади. Таҳлил давомида Искандария нусхаси уч асар жамланган тўпламнинг ўртасида жойлашгани боис яхши сақланиб қолгани, Қоҳира нусхаси эса 1936 йилда Маҳмуд Ҳамдий томонидан Искандария нусхасидан кўчирилгани ва таркибида қўшимча икки асар мавжудлиги аниқланган. Тадқиқот жараёнида турли манбалардаги рақамлар, ўлчамлар, саналар ва котиб исмларидаги тафовутлар қиёсий ўрганилиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари илмий асосланди. Натижада, асарнинг қўлёзма анъанасига оид батафсил тавсиф ва аниқликлар илмий муомалага киритилди.
Language: Tajik
Subfield: History
Open Access status: hybrid
OpenAlex ID: W7203622913
FWCI:
Cites:
Cited by:
Related to: 10